"Сизга таъзим, азиз устозлар"

Устозлик мақоми-олий саодат. Камолот йўлида бизга сабоқ, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизга кўмак берган мухтарам устозу муаллимларимиз олдида бир умр қарздормиз. Ушбу байрам муносабати билан шарафли ва масъулиятли касбларида собитқадам бўлган азиз устоз-муаллимларимизга туганмас куч-қувват тилаймиз! Илму билимлари янада зиёда бўлсин!

НЕЗАВИСИМОСТЬ-ВЕЛИКАЯ ЦЕННОСТЬ

По всей республике идет подготовка к празднованию 25-летия независимости страны. В преддверии этого дня справедливо будет вспомнить сложный и судьбоносный период истории страны — 80-90-е годы прошлого века, когда постепенно стала разрушаться тоталитарная советская система. Она, ради сохранения власти, игнорировала права народов на свободу и самоопределение, сознательно сталкивая их, распространяла провокационную информацию, не соответствующую реальности, разжигала межэтнические конфликты и войны на постсоветском пространстве.

Davomini o`qish →

ГЕРБИМИЗ – ҒУРУРИМИЗ

“Герб” сўзи “herb” (полякча) ёки “Erbe” (немисча) сўзларидан олинган бўлиб, “мерос” маъносини англатади. Ўтмишдан маълумки, гербда предметлар ўз аксини топиб, унинг эгасини (инсон, шажара, шаҳар, мамлакатларни) фарқлаб берган.

Davomini o`qish →

Давлат ва жамият равнақида маънавиятнинг ўрни

Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда маънавият бу инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.

Davomini o`qish →

Юртимизда тинчлик абадий бўлсин!

Юртимизда тинчлик абадий бўлсин!

Мана ўн етти йилдирки мамлакатимизда 9-май санаси “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Ушбу сана юртимизда яшаётган барча фуқароларнинг ор-номус, виждон иши ва анъанавий бурчига айланди.

Биз учун мазкур сананинг сиёсий ва тарихий аҳамияти ҳақида сўз юритадиган бўлсак, шуни айтишимиз мумкин бўладики, унинг аҳамияти Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлганларнинг, қолаверса, юртимиз ва халқимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган Ўзбекистоннинг барча фарзандлари хотирасини абадийлаштиришдан иборатдир.

Davomini o`qish →

Интернет-маданиятни ривожлантиришда оиланинг ўрни

Замонамизда ахборотни тарқатиш воситалари, айниқса, Интернет тармоқларининг ривожлангани ёшларимиз ва болаларимиз билим олишлари, тенгдошлари билан ёзишмалар қилиши, ахборотни излаши ва тарқатишида кенг имкониятларни яратиб бермоқда, бу Интернетнинг ижобий томонларидир. Бироқ, биз ота-оналарни, бутун жамиятни ҳам ташвишга солиб келаётган ҳолат бу ёвуз кучлар томонидан Интернет орқали салбий ахборотлар тарқалаётгани, унинг шиддатлашуви, бундай ахборотлар таъсирига биринчи галда болаларимиз ва ёшларимиз учраётганидир.
Davomini o`qish →

“Дунё бўйлаб АКТнинг ривожланиш тенденцияси”

Ахборот ва коммуникация технологияларининг жамият ва шахс равнақи йўлидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапирадиган бўлсак, айтиб ўтиш лозимки, бугунги кунда мамлакатларнинг демократик тараққиёти даражаси нечоғли АКТ ривожи, жорий қилинганлиги, ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари яратилганлиги ва улардан фуқаролар қай даражада фойдаланаётгани билан баҳоланмоқда.

Davomini o`qish →

Глобаллашув шароитида ахборот хавфсизлиги

Глобаллашув даврида шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласи замонамизнинг энг долзарб муаммоларидан бирига айланди. Глобаллашув ўзи нима, унинг таърифига тўхталиб ўтсак.

Davomini o`qish →

Интернет-культура в контексте пользователя

В процессах реформирования и модернизации информационной сферы особое место занимает Интернет. Благодаря универсальности и демократичности, за короткий исторический срок он стал лидером в удовлетворении информационных запросов, которые являются фундаментальными потребностями человека, тем самым создавая качественно новую информационную среду жизнедеятельности человека, все больше завоевывает доверие мирового сообщества, особенно молодого поколения. Интернет превращается в культурную ценность гражданина, семьи и общества в целом. И это отрадно отметить.

Davomini o`qish →

ИНТЕРНЕТ ОЛАМИ: ФИКР ва МУЛОҲАЗАЛАР

Бугунги кунда ахборот оламида Интернет даври келиб ахборот алмашинуви ва оқими мисли кўрилмаган даражада шиддатлашди, ахборотга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётгани кузатилмоқда. Интернет туфайли миллий ахборот маконлари интеграциялашиб глобал ахборот макони барпо бўлгани боис ахборот янада эркинлашиб, уни излаш, олиш ва тарқатиш борасидаги фаолиятимиз афзаллашди.

Бироқ, инсон ва манфаатлар омили ҳар жойда, хусусан, ахборот маконида ҳам бор экан, ёвуз ниятли кучлар ва шахслар томонидан ахборот эркинлиги ва Интернетдан ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги
Davomini o`qish →